Ўзбекистон ва Германия савдо-иқтисодий ҳамда инвестициявий алоқаларни чуқурлаштиришдан манфаатдор эканлигини билдирди
Январ 04, 2024. 12:10 • 37 сония
• 108
ТОШКЕНТ, 4 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Музаффар Мадраҳимов кеча Германия элчиси Тило Клиннер билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги ҳамкорликнинг 2023 йилдаги якунлари сарҳисоб қилиниб, аввал эришилган келишувларни амалга ошириш, ўзаро манфаатли шерикликни янада кенгайтириш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди.
Савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни чуқурлаштириш, жумладан, «GSP+» тизими доирасида ўзаро савдони диверсификация қилиш, Германиянинг етакчи компаниялари ва технологияларини жалб қилган ҳолда Ўзбекистонда йирик қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканлиги билдирилди.
Учрашувда маданий-гуманитар, таълим ва миграция соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
«Дунё» АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди
Ўзбекистон Президентининг махсус вакили JIСА Афғонистон офиси янги раҳбари билан учрашди