Миср ОАВ: Ўзбекистон ва Иордания инвестициявий ҳамкорлик ва маданий алмашинувларни кенгайтирмоқда

Ноябрь 18, 2026. 17:20 • 2 дақ

• 2
Миср ОАВ: Ўзбекистон ва Иордания инвестициявий ҳамкорлик ва маданий алмашинувларни кенгайтирмоқда
Миср ОАВ: Ўзбекистон ва Иордания инвестициявий ҳамкорлик ва маданий алмашинувларни кенгайтирмоқда
Миср ОАВ: Ўзбекистон ва Иордания инвестициявий ҳамкорлик ва маданий алмашинувларни кенгайтирмоқда

ҚОҲИРА, 18 ноябрь. /“Дунё” АА/. Мисрнинг “Liga Hispano-Árabe” ва “See.news” электрон нашрларида Ўзбекистон ва Иордания ўртасидаги иқтисодий ҳамда маданий алоқаларнинг ривожланишига бағишланган учта мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“See.news” порталининг “Ўзбекистон ва Иордания иқтисодий шерикликнинг янги босқичига ўтмоқда” сарлавҳали мақоласида Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 23–24 ноябрь кунлари Иорданияга амалга ошириши режалаштирилган ташрифига алоҳида эътибор қаратилган.

 Таъкидланишича, икки мамлакат муносабатларидаги янги босқич 2025 йил август ойида Иордания Қироли Абдалла II нинг Ўзбекистонга давлат ташрифидан сўнг бошланган бўлиб, Самарқандда 15 та икки томонлама ҳужжат имзоланган эди. 2017–2025 йилларда товар айирбошлаш ҳажми 850 минг доллардан 8,53 миллион долларгача ўсган, 2025 йилда эса Ўзбекистон биринчи марта 2,31 миллион долларлик ижобий сальдога эришди. Бунда озиқ-овқат маҳсулотлари Ўзбекистоннинг Иорданияга экспортининг 94,2 фоизини ташкил этди.

Шунингдек ўқинг

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълумотларига кўра, Иорданиянинг Ўзбекистон экспорт салоҳиятига эга бўлган товар гуруҳлари бўйича импорти қарийб 8,9 миллиард долларни ёки умумий импортнинг 31 фоизини ташкил этади. Айни пайтда Ўзбекистонда иорданиялик капитал иштирокидаги 18 та корхона фаолият юритмоқда (4 та қўшма ва 14 та тўлиқ Иордания капиталига эга корхона).

Нашр тўқимачилик, минерал ўғитлар, фармацевтика, Ақаба порти орқали логистика, сув хўжалиги ва зиёрат туризимни истиқболли соҳалар сифатида қайд этган. Шунингдек, 2026 йил ноябрь ойида Аммонда бизнес-форум ва кўргазма ўтказилиши режалаштирилган.

“Liga Hispano-Árabe” ҳамда “See.news”да нашрларида икки мамлакат ўртасидаги маданий ҳамкорликка бағишланган мақолалар чоп этилган.  Хусусан, иорданиялик делегацияларнинг 2021 йилда Хивадаги халқаро маданий форум, “Лазги”, Зоминдаги мақом санъати, “Шарқ тароналари” ва Хивадаги бахшичилик фестивалларида, шунингдек, 2025 йилда “Самарқанд – Ислом олами маданий пойтахти” тадбирларининг очилиш маросимида иштирок этгани эътироф этилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш