Хитойнинг Аньхой вилояти Ўзбекистонга бизнес-миссиялар юборишни режалаштирмоқда

Ноябрь 18, 2026. 17:30 • 2 дақ

• 51
Хитойнинг Аньхой вилояти Ўзбекистонга бизнес-миссиялар юборишни режалаштирмоқда
Хитойнинг Аньхой вилояти Ўзбекистонга бизнес-миссиялар юборишни режалаштирмоқда
Хитойнинг Аньхой вилояти Ўзбекистонга бизнес-миссиялар юборишни режалаштирмоқда
Хитойнинг Аньхой вилояти Ўзбекистонга бизнес-миссиялар юборишни режалаштирмоқда

БЭНБУ, 18 ноябрь. /“Дунё” АА/. Хитойнинг Аньхой провинциясининг Бэнбу шаҳрида бўлиб ўтган бизнес-форум якунлари бўйича ушбу ҳудуд тадбиркорларининг Ўзбекистонга бизнес-миссияларини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Форум Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатларининг Янги материаллар индустрияси бўйича 6-халқаро конференциядаги иштироки доирасида ўтказилди. Ташриф чоғида вилоят вице-губернатори Ҳэ Чункуан, Бэнбу шаҳри мэри Вэй Сюфан, Савдо департаменти ва маҳаллий компаниялар вакиллари билан учрашувлар бўлиб ўтди.

Форумда энергетика, автомобилсозлик, фармацевтика, ойна маҳсулотлари ишлаб чиқариш, тўқимачилик, қурилиш ва тоғ-кон саноати соҳаларидан вилоятнинг 50 дан ортиқ компанияси қатнашди. Уларга Ўзбекистоннинг инфратузилмавий салоҳияти, хорижий инвесторлар учун яратилган комплекс имтиёзлар, иқтисодиётни либераллаштириш ва қулай инвестиция муҳитини шакллантириш борасидаги ислоҳотлар натижалари таништирилди.

Шунингдек ўқинг

Хитой компаниялари Ўзбекистонда ойна маҳсулотлари, автомобилсозлик, энергетика, қишлоқ хўжалиги, қайта ишлаш, ахборот технологиялари, тўқимачилик ва “яшил” технологиялар соҳаларида фаолият юритишга қизиқиш билдирдилар.

Форумдан сўнг “Anhui HuiGlass Co., Ltd.”, “Anhui Zhenli Auto Parts Co., Ltd.”, “Anhui Aopu Automobile Brake System Co., Ltd.” ва “Anhui BBCA Group Co., Ltd.” каби қатор компаниялар билан B2B учрашувлар ўтказилди. Шунингдек, делегация ойна маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган йирик корхона фаолияти билан танишди.

Учрашувлар якунида томонлар ушбу компаниялар вакилларининг жорий ноябрь–декабрь ойларида Аньхойга ташриф буюрадиган Қашқадарё вилояти ҳокими билан учрашувини ҳамда уларнинг Ўзбекистонга сафарини ташкил этиш бўйича келишиб олдилар.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш