Ўзбекистон ва Индонезия ўртасида Икки томонлама маслаҳатлашувлар қўмитаси ташкил этилади

Сентябрь 28, 2024. 15:19 • 54 сония

221
Ўзбекистон ва Индонезия ўртасида Икки томонлама маслаҳатлашувлар қўмитаси ташкил этилади

ТОШКEНТ, 28 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Нью-Йоркда Индонезия ташқи ишлар вазири Ретно Марсуди билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Шунингдек ўқинг

"Индонезия ташқи ишлар вазири Ретно Марсуди хоним билан учрашувимиз чоғида икки томонлама муносабатларимизда, хусусан, савдо, "яшил" энергия, қишлоқ хўжалиги, ахборот технологиялари соҳаларида фойдаланилмаган салоҳият мавжудлигини таъкидладик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. –  Ўзаро муносабатларимизга янги суръат бағишлаш мақсадида Ўзбекистон ва Индонезия ташқи ишлар вазирликлари ўртасида Икки томонлама маслаҳатлашувлар қўмитасини ташкил этиш тўғрисидаги ўзаро Англашув меморандумини имзоладик".

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш