Logo

Аммон шаҳрида Ўзбекистон-Иордания маданий-гуманитар ҳамкорлигини кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди

Сентябрь 22, 2025. 17:47 • 40 сония

391
Аммон шаҳрида Ўзбекистон-Иордания маданий-гуманитар ҳамкорлигини кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 22 сентябрь. "Дунё" АА/. Аммон шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев Иордания маданият вазирининг биринчи ўринбосари Нидал Иброҳим ал-Аҳмад билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, томонлар жорий йил август ойида Иордания Подшоҳи Абдулла II нинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунлари бўйича имзоланган "Йўл харитаси"да белгиланган маданий соҳадаги вазифаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди, жумладан, ўзаро маданият кунларини ўтказиш, ҳунармандчилик кўргазмалари, туристик салоҳият тақдимотлари, конференциялар ташкил этиш, шунингдек, ҳар икки мамлакат ҳудудида ташкил этиладиган турли маданий тадбирларда томонлар вакилларининг иштирокини таъминлаш масалалари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон ва Иордания халқлари ўртасида дўстлик анъаналарини мустаҳкамлашнинг муҳим воситаси сифатида халқ дипломатиясини ривожлантириш аҳамияти таъкидланди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш