Logo

Аммон шаҳрида Ўзбекистон ва Иордания сиёсий маслаҳатлашувларининг иккинчи давраси бўлиб ўтди

Сентябрь 22, 2025. 09:15 • 52 сония

284
Аммон шаҳрида Ўзбекистон ва Иордания сиёсий маслаҳатлашувларининг иккинчи давраси бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 22 сентябрь. /"Дунё" АА/. Кеча Аммон шаҳрида Ўзбекистон ва Иордания ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг иккинчи давраси бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, делегацияларга Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев ҳамда Иордания ташқи ишлар ва муҳожирлар масалалари вазирининг биринчи ўринбосари Дайфуллоҳ Али Ал-Фаез раҳбарлик қилди.

Музокараларда Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайннинг мамлакатимизга илк олий даражадаги ташрифи икки томонлама ҳамкорликда янги босқични бошлаб бергани алоҳида таъкидланди.

Томонлар ташриф якунлари бўйича имзоланган "Йўл харитаси"да белгиланган вазифаларни босқичма-босқич амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар. Сиёсий мулоқотни чуқурлаштириш, парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш, ҳамкорликнинг шартнома-ҳуқуқий базасини кенгайтириш ва халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро алоқаларни янада ривожлантиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар.

Иқтисодий дипломатия, жумладан, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, иқтисодий муносабатларни диверсификация қилиш, қўшма инвестициявий лойиҳаларни илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш истиқболлари, таълим, илм-фан, туризм соҳаларидаги ҳамкорлик, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги аниқ масалалар муҳокама қилинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш