Май ойида Будапештда ТДТ норасмий саммити бўлиб ўтади
Март 13, 2025. 17:07 • 48 сония
• 1358
ТОШКЕНТ, 13 март. /"Дунё" АА/. Кеча Истанбул шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) ташқи ишлар вазирлари ўринбосарларининг учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, Ўзбекистон делегациясига ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усманов раҳбарлик қилди.
Делегациялар раҳбарлари 2025 йил май ойида Будапештда бўлиб ўтадиган ТДТ норасмий саммитининг барча ташкилий-протокол масалаларини ва мазмунини муҳокама қилдилар.
Бундан ташқари, тадбир давомида томонлар конструктив руҳда Туркий ҳамкорлик ташкилотларининг 2025 йилга мўлжалланган ҳаракатлар режаси лойиҳасини кўриб чиқдилар ва тасдиқладилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Покистоннинг йирик компанияси Янги Тошкентда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга қизиқиш билдирмоқда
Инвестициялар•Ноябрь 15, 2026. 17:00
Тошкентда бўлиб ўтадиган иккинчи Ўзбекистон-Беларусь туристик форуми ўзаро ҳамкорликни янги босқичга кўтаради
Сайёҳлик•Ноябрь 15, 2026. 16:30
Красноярскдаги ватандошларга ҳужжатларни расмийлаштиришда консуллик ёрдами кўрсатилди
Ватандошларимиз•Ноябрь 15, 2026. 16:00
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқароларнинг ўзаро қатновини енгиллаштириш ҳамда чегаралардаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш масалаларини муҳокама қилмоқда
Ноябрь 13, 2026. 11:30