ТИВда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди
Декабрь 27, 2023. 17:16 • 30 сония
• 147
ТОШКЕНТ, 27 декабрь. /«Дунё» АА/. ТИВда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорлик бўйича вазирликлар, идоралар ва тармоқ бирлашмалари вакилларидан иборат Ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбир давомида Ўзбекистон ва Хитой ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларининг ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари, савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама кўп қиррали ҳамкорлик ҳамда ҳудудлараро алоқаларни фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
2024 йилда бўлиб ўтадиган икки томонлама тадбирларга тайёргарлик кўриш бўйича барча долзарб масалаларни тезкор ишлаб чиқиш ва мувофиқлаштириш бўйича ҳаракатлар алгоритми келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
ТИВда Тожикистоннинг юртимиздаги элчиси билан 2025 йил якунлари сарҳисоб қилинди
ТИВ ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Ташқи ишлар вазирлигида “Ўзбекистон ёш дипломатлари клуби”нинг анжумани ўтказилди