ТИВда Евроосиё тараққиёт банки билан Ўзбекистонда қўшма инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди

Май 18, 2026. 20:15 • 2 дақ

228
ТИВда Евроосиё тараққиёт банки билан Ўзбекистонда қўшма инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 18 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усманов бугун Евроосиё тараққиёт банки (ЕОТБ) бошқарув раиси Николай Подгузов билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, мулоқот давомида томонлар Ўзбекистоннинг ЕОТБ билан ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, банкнинг мамлакатимиздаги фаолиятини амалий жиҳатларини муҳокама қилди.

Тошкент шаҳрида банк ваколатхонасининг очилиши муҳимлиги таъкидланиб, бу ЕОТБнинг инвестициявий ҳамкорликни кенгайтиришда янада фаол иштирок этишига хизмат қилиши қайд этилди.

Шунингдек ўқинг

Учрашув якунида, томонлар Ўзбекистон ва ЕОТБ ўртасидаги ҳамкорликни, жумладан, Ўзбекистонда қўшма инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш орқали янада мустаҳкамлашдан ўзаро манфаатдор эканлигини тасдиқлади.

“Дунё” АА олган сурат

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш