ТИВда Мўғулистон элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Июнь 10, 2026. 19:30 • 55 сония

60
ТИВда Мўғулистон элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 10 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Мирвоҳид Азимов бугун Мўғулистон элчиси Дааданхуу Батбаатар билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, мулоқот давомида Ўзбекистон-Мўғулистон кенг қамровли шериклик муносабатларининг бугунги кун тартибидаги долзарб мавзулари муҳокама қилинди.

Жумладан, сиёсий ҳамкорликнинг юқори даражаси қайд этилди, савдо-иқтисодий ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги масалалар бўйича фикр алмашилди.

Шунингдек ўқинг

Томонлар 2026 йилда турли даражадаги ташриф ва мулоқотлар режалаштирилганини мамнуният билан қайд этиб, олдинда турган вазифалар бўйича яқиндан ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олди.

“Дунё” АА олган сурат

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш