Logo

ТИВда Ўзбекистон-Россия ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтди

Апрель 26, 2024. 17:30 • 45 сония

1185
ТИВда Ўзбекистон-Россия ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 26 апрель. /"Дунё" АА/. Бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Россия ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, делегацияларга Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усманов ва Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин бошчилик қилди.


Учрашувда сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг долзарб масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.


Аввал эришилган келишувлар ижроси ва турли даражаларда бўлажак қўшма тадбирлар жадвали батафсил кўриб чиқилди.


Ўзбекистон ва Россиянинг халқаро ҳамда минтақавий институтлар доирасидаги мулоқотни давом эттириши қайд этилди.


Учрашувда Ўзбекистон-Россия кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.


Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун икки томонлама сиёсий маслаҳатлашувларни ўтказиш учун ташриф билан мамлакатимизга келган Россия ТИВ делегациясини қабул қилди.


Анвар Илёсов олган сурат ("Дунё" АА)

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш