Ўзбекистоннинг Нью-Йоркда янги тайинланган бош консули ўз вазифасини бажаришга киришди
Ноябрь 27, 2023. 09:43 • 49 сония
• 7176
Нью-Йорк, 27 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Нью-Йоркда янги тайинланган бош консули Жамил Шарапов ўз вазифасини бажаришга киришди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Жамил Шарапов шу кунга қадар ТИВнинг Консуллик-ҳуқуқий департаменти директори ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. Дипломат 42 ёшда. Тошкент давлат шарқшунослик институтини (ҳозирги Тошкент давлат шарқшунослик университети) тамомлаган. Нью-Йоркка тайинланишидан олдин Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида турли лавозимларда ишлаган.
Жамил Шарапов 2018-2023 йилларда Нью-Йоркдаги Бош консулликни бошқарган Камол Икромов ўрнига тайинланди.
Бош консулликнинг консуллик округига АҚШнинг қуйидаги штатлари ва маъмурий ҳудудлари киради: Айдахо, Айова, Аляска, Аризона, Вайоминг, Вашингтон, Вермонт, Виржиния ороллари, Висконсин, Гавайи, Иллинойс, Индиана, Калифорния, Канзас, Коннектикут, Массачусетс, Миннесота, Миссури, Мичиган, Монтана, Мэн, Небраска, Невада, Нью-Гэмпшир, Нью-Жерси, Нью-Йорк, Нью-Мексико, Огайо, Орегон, Пенсильвания, Пуэрто-Рико, Род-Айленд, Шимолий Дакота, Жанубий Дакота, Юта, шунингдек, Мексика ва Лотин Америкаси мамлакатлари (Куба ва Бразилиядан ташқари – ушбу давлатлар Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси консуллик округига киради).
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди
Ўзбекистон Президентининг махсус вакили JIСА Афғонистон офиси янги раҳбари билан учрашди