Парижда Ўзбекистон ва Франция ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтди
Декабрь 15, 2023. 09:33 • 2 дақ
• 1332
ПАРИЖ, 15 декабрь. /«Дунё» АА/. Парижда Ўзбекистон ва Франция ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг 14-давраси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон делегациясига ТИВнинг Европа мамлакатлари ва Европа Иттифоқи институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Ойбек Шахавдинов, Франция томонига ТИВнинг Континентал Европа департаменти директори Брис Рокфей бошчилик қилди.
Тадбирда олий даражада эришилган келишув битимларни амалга ошириш бўйича кейинги қадамлар, хусусан, сиёсий мулоқотни фаоллаштириш ва уларни амалий мазмун билан тўлдириш, парламентлараро алоқалар, ўзаро ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосларини кенгайтириш, шунингдек, турли даражадаги бўлажак алоқалар жадвали масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Ўтган йиллар давомида Ўзбекистон-Франция муносабатлари, биринчи навбатда, сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, сайёҳлик ва маданий-гуманитар соҳалардаги фаол алмашинувлар туфайли мисли кўрилмаган юксак махсус глобал шериклик даражасига кўтарилгани таъкидланди.
Франция томони Президент Эммануэл Макроннинг жорий йил 1-2 ноябрь кунлари Ўзбекистонга икки томонлама муносабатлар тарихида мисли кўрилмаган деб аталган ташрифи муваффақиятли ташкил этилгани учун миннатдорлик билдирди.
Парижда бўлиб ўтган музокараларда иқтисодий дипломатияни фаол ривожлантириш, жумладан, Ўзбекистонда лойиҳаларни амалга оширишга француз сармояси ва технологияларини жалб этиш, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг Францияга экспортини оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Маданий-гуманитар, хусусан, таълим, маданий мерос ва соғлиқни сақлаш соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришдан ўзаро манфаатдорлик билдирилди.
Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Сиёсий маслаҳатлашувларнинг ўн бешинчи раундини 2024 йилда Тошкентда ўтказиш бўйича келишувга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ЕИ билан фуқароларимиз учун виза тартибини соддалаштириш бўйича музокара ўтказди
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди