Тошкентда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида консуллик-ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди
Апрель 18, 2024. 09:14 • 29 сония
• 374
ТОШКЕНТ, 18 апрель. /"Дунё" АА/. Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Қозоғистон 16 апрель куни ташқи ишлар вазирликлари ўртасида консуллик-ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, маслаҳатлашувларда икки давлат ташқи ишлар вазирликларининг консуллик хизматлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларининг вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирда консуллик соҳасида, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Ўзбекистон-Қозоғистон ҳамкорлигини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди, мазкур йўналишлардаги алоқаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан таклифлар кўриб чиқилди.
Музокаралар якуни бўйича баённома имзоланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ЕИ билан фуқароларимиз учун виза тартибини соддалаштириш бўйича музокара ўтказди
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди