Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Озарбайжон ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди
Июль 25, 2024. 21:58 • 44 сония
• 483
ТОШКЕНТ, 25 июль. /"Дунё" АА/. Бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Озарбайжон ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, музокараларда икки томонлама муносабатлар кун тартиби батафсил кўриб чиқилди. Олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди, шунингдек, бўлажак тадбирлар жадвали келишиб олинди.
Савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишни таъминлаш учун ташқи сиёсат идоралари ўртасида яқин ҳамкорликни давом эттириш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Барча соҳаларда ривожланаётган алоқаларни ҳисобга олган ҳолда муносабатларнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини янада кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди.
Кўп томонлама тузилмалар, биринчи навбатда, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар, шунингдек, долзарб халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашдилар.
"Дунё" АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ЕИ билан фуқароларимиз учун виза тартибини соддалаштириш бўйича музокара ўтказди
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди