Logo

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувига тайёргарлик юзасидан Миллий координаторлар кенгашининг йиғилиши ўтказилди

Ноябрь 14, 2025. 18:46 • 45 сония

335
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувига тайёргарлик юзасидан Миллий координаторлар кенгашининг йиғилиши ўтказилди

ТОШКЕНТ, 14 ноябрь. /"Дунё" АА/. Пойтахтимизда 11–14 ноябрь кунлари Ўзбекистон раислигида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувларига тайёргарлик кўриш бўйича Миллий координаторлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, мазкур йиғилишда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистоннинг ташқи сиёсат идоралари вакиллари иштирок этди.

Мулоқот давомида шу йилнинг 15–16 ноябрь кунлари Тошкентда ўтказиладиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви якуний ҳужжатлари лойиҳалари кўриб чиқилди. Шунингдек, яқинлашиб келаётган саммитга тайёргарликнинг ташкилий ва мазмуний жиҳатлари муҳокама қилинди.

Еттинчи Маслаҳат учрашуви минтақавий ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришда тарихий аҳамиятга эга эканлиги алоҳида таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг 30–31 январь кунлари Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувлари ишлари бўйича Миллий координаторлар кенгашинингбиринчи йиғилиши бўлиб ўтган.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш