Брюссель шаҳрида Ўзбекистон делегацияси Европа ташқи ҳаракатлар хизмати бошқарувчи директорининг ўринбосари билан учрашув ўтказди
Январ 15, 2024. 13:58 • 2 дақ
• 211
БРЮССЕЛЬ, 15 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон делегациясининг Бельгия пойтахтига ташрифи давомида Ташқи ишлар вазирлигининг Европа мамлакатлари ва Европа Иттифоқи институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Ойбек Шахавдинов Европа ташқи ҳаракатлар хизмати бошқарувчи директорининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича ўринбосари Люк Девин билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Томонлар Ўзбекистон-Европа ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболларини, шунингдек, жорий йилда ўтказиладиган қўшма тадбирлар жадвалини муҳокама қилдилар.
Ҳар томонлама тус олган икки томонлама муносабатлар жадал ривожланаётгани мамнуният билан қайд этилди. Томонлар барча даражаларда ва соҳаларда алоқаларни давом эттирмоқда.
2022 йил 6 июлда парафирланган Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида «Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисида»ги битимнинг тезроқ имзоланишини таъминлаш учун зарур чораларни кўриш муҳимлиги таъкидланди.
Сўнгги йилларда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми сезиларли даражада ошгани қайд этилди, бунга Ўзбекистонга берилган «ГСП+» мақоми ёрдам бермоқда.
Маданий-гуманитар алоқаларни, иқлим ва экология соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Икки томонлама кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилиш учун мунтазам алоқаларни давом эттиришга келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси