Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Малайзия Ислом тараққиёти департаменти раҳбарияти билан мамлакатимизда "Ҳалол" сертификатини жорий этиш ва маҳаллий маҳсулотлар экспортини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
Август 30, 2024. 15:34 • 44 сония
• 217
ТОШКЕНТ, 30 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Илҳом Ҳайдаров Малайзиянинг "ЖАКИМ" Ислом тараққиёти департаменти бош директори ўринбосари Дато Сиражуддин бин Суҳаими билан видеоалоқа шаклида учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, мулоқот чоғида Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳимнинг жорий йил май ойида Ўзбекистонга амалга оширган тарихий ташрифи доирасида эришилган келишувларни рўёбга чиқариш масалалари муҳокама қилинди. Жумладан, ҳалол саноат, сертификатлаштириш ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни ошириш соҳасида Ўзбекистон–Малайзия муносабатларини ривожлантиришнинг ҳолати ва устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашилди.
Томонлар "ЖАКИМ" делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи вақтини келишиб олиб, унинг давомида турли соҳаларда маҳаллий мутахассислар учун Малайзиянинг ҳалол маҳсулот саноати тизими билан танишиш ва ҳалол сертификатларини жорий этиш мақсадида амалий ўқув семинари ўтказиш режалаштирилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ЕИ билан фуқароларимиз учун виза тартибини соддалаштириш бўйича музокара ўтказди
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди