Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари ва ЖССТ ваколатхонаси раҳбари музокаралар чоғида Оролбўйи минтақаси учун лойиҳаларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратдилар
Январ 09, 2024. 11:14 • 31 сония
• 143
ТОШКЕНТ, 9 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Музаффар Мадраҳимов кеча Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Ашина Халакдина билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон ва ЖССТ ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди. Томонлар «Ўзбекистон – 2030» стратегиясининг тегишли бандларини амалга оширишда яқин алоқаларни давом эттириш зарурлигини таъкидладилар.
Оролбўйи минтақасини ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни кенгайтириш бўйича ҳамкорликни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.
«Дунё» АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ЕИ билан фуқароларимиз учун виза тартибини соддалаштириш бўйича музокара ўтказди