Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари "Kingston International College" институти раҳбарлари билан мамлакатимизда коллеж ўқув марказларини очиш масалаларини муҳокама қилди
Январ 17, 2025. 19:36 • 46 сония
• 336
ТОШКЕНТ, 17 январь. /"Дунё" АА/. 15 январь куни ТИВ биносида вазир ўринбосари Олимжон Абдуллаев Сингапурнинг "Kingston International College" институти раҳбари Бенсон Маҳ Хок Онн ҳамда ушбу компаниянинг Австралиядаги филиали директори Уэлли Валид Руда билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда Дунё АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, "Kingston International College" касбий таълим ва таълимга ихтисослашган хусусий таълим муассасасидир. Олийгоҳ бизнес, меҳмондўстлик, туризм, давлат хизматлари ва инглиз тилини ўрганиш бўйича амалий кўникмаларга интилаётган талабалар учун кенг кўламли дастурларни таклиф этади.
Суҳбат чоғида меҳнат миграцияси ва Ўзбекистон фуқароларини Австралияда ташкилий ишга жойлаштириш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар мамлакатимиз фуқароларини Океанияда ишга жойлаштириш учун Ўзбекистонда "Kingston International College" ўқув марказларини очишга келишиб олдилар.
Эришилган келишувларнинг амалга оширилиши Ўзбекистон фуқароларининг Австралия меҳнат бозоридаги имкониятларини кенгайтиради.
"Дунё" АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди
Ўзбекистон Президентининг махсус вакили JIСА Афғонистон офиси янги раҳбари билан учрашди