Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги бўйича вакили билан учрашди
Ноябрь 11, 2025. 19:42 • 44 сония
• 169
ТОШКЕНТ, 11 ноябрь. /"Дунё" АА/. Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффар Мадраҳимов ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги бўйича вакили Ян Брату билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, учрашувда сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг ЕХҲТ ва унинг институтлари, хусусан, ОАВ эркинлиги бўйича вакиллиги билан ҳамкорлик янги сифат босқичига чиққани таъкидланди. Ўзаро манфаатли йўналишларда ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонлар медиасаводхонликни ошириш, журналистлар ва давлат органлари матбуот котибларининг касбий маҳоратини юксалтириш бўйича халқаро экспертлар ва мутахассислар иштирокида турли тренинг ва ўқув курсларини ташкил этишнинг қўшма лойиҳаларини амалга оширишга тайёр эканликларини билдирдилар.
Ташриф доирасида ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили Ян Брату жорий йил 13–14 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган "ОАВнинг хабардор ва барқарор жамият учун ҳаётий салоҳиятини таъминлаш" мавзусидаги 25-Марказий Осиё медиа-конференциясида иштирок этади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси