Logo

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Токиода Япония ташқи ишлар вазирининг парламентар ўринбосари билан учрашди

Май 31, 2025. 12:52 • 40 сония

961
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Токиода Япония ташқи ишлар вазирининг парламентар ўринбосари билан учрашди

ТОШКЕНТ, 31 май. /"Дунё" АА/. Токио шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев 28 май куни Япония ташқи ишлар вазирининг парламентар ўринбосари Хисаши Мацумото билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё"АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, учрашувда визани либераллаштириш, гуманитар ва бизнес алмашинуви, хавфсизлик бўйича тавсияларни қайта кўриб чиқиш, шунингдек, меҳнат миграцияси ва туризм соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Хисаши Мацумото Ўзбекистон-Япония муносабатлари ривожланишининг ижобий динамикасини қайд этиб, Япония Марказий Осиёдаги асосий ҳамкор сифатида Ўзбекистон билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш тарафдори эканини алоҳида таъкидлади ва унинг янада чуқурлашишига умид билдирди.

Томонлар ўзаро ҳамкорликнинг барча соҳаларида ташқи ишлар вазирликлари ўртасида яқин алоқаларни давом эттиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш