Logo

Ўзбекистон Президентининг Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси очилиш маросимидаги нутқи Миср медиасининг диққат марказида

Ноябрь 02, 2025. 15:29 • 2 дақ

59
Ўзбекистон Президентининг Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси очилиш маросимидаги нутқи Миср медиасининг диққат марказида

ҚОҲИРА, 2 ноябрь. /"Дунё" АА/. Яқин Шарқдаги энг йирик "MENA" ҳамда "Ахбар ал-Йаум" ахборот агентликлари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси очилиш маросимидаги нутқини кенг ёритди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон Президентининг ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси очилиш маросимидаги нутқи Миср жамоатчилиги, сиёсий, ахборий-таҳлилий, илмий-академик, ишбилармон доиралари ва ОАВ вакиллари орасида катта қизиқиш билан кузатилди.

Нашрларда келтирилганидек, Президент Шавкат Мирзиёев ўз нутқида мазкур сессия сўнгги 40 йил ичида илк бор ЮНЕСКО Бош қароргоҳидан ташқарида – кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд заминида бўлиб ўтаётгани мамлакатимиз учун катта ифтихор эканини қайд этган.

"Бундай нуфузли форумнинг мамлакатимизда ўтказилаётганини Ташкилотга аъзо давлатларнинг Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли, жадал ислоҳотларга бўлган юксак ишончининг ёрқин ифодасидир", – дея таъкидлади давлатимиз раҳбари.

Миср оммавий ахборот воситаларида ёритилганидек, Ўзбекистон етакчиси ЮНЕСКОнинг 80 йиллик фаолияти мобайнида таълим, илм-фан, маданият, санъат ва ахборот соҳасида глобал ҳамкорликни ривожлантириш, халқлар ўртасида ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашдаги ролини юқори баҳолаган.

"Анжуманимиз инсониятнинг тарих солномасига гуманистик ғоялар, нодир билимлар, цивилизациялараро мулоқот маркази сифатида кирган Самарқанд шаҳрида ўтказилаётганида чуқур рамзий маъно бор. Бу қадимий кент азалдан башариятнинг буюк кашфиётлари бешиги, илм-фан, адабиёт ва маданият гуллаб-яшнаган маскан бўлган"– деди Ўзбекистон Президенти.

Президент Шавкат Мирзиёев форум янги ҳамкорлик йўналишларини белгилаш, ўзаро ишонч муҳитини мустаҳкамлаш ва барқарор ривожланиш соҳасида глобал ҳамкорлик механизмларини кучайтириш йўлида муҳим амалий қадам бўлишига ишонч билдирган.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш