Мисрдан муносабат: ЮНЕСКОнинг 43-Бош конференцияси йирик ташаббуслар учун ҳақиқий платформа вазифасини ўтамоқда
Ноябрь 05, 2025. 18:16 • 48 сония
• 53
ҚОҲИРА, 5 ноябрь. /"Дунё" АА/. Мисрлик тадқиқотчи, Қоҳирадаги "Ҳивар" сиёсий ва ахборий тадқиқотлар маркази директори Аҳмад Тоҳир "Дунё" АА учун интервьюсида Самарқандда ўтказилаётган ЮНЕСКОнинг
43-Бош конференцияси ҳақида фикрларини билдирди:

– Шу кунларда Ўзбекистон тарихий дамларни бошидан кечирмоқда: деярли 40 йил ичида илк бор ЮНЕСКО конференцияси Париждан ташқарида – Самарқанд шаҳрида ўтмоқда. Бу ҳолат Ўзбекистоннинг халқаро нуфузи тобора ортиб бораётганини намоён этади. Фикримча, бундай нуфузли халқаро форумни ташкил этиш – Ўзбекистон учун ўз салоҳиятини жаҳон миқёсида намоён этишнинг катта имкониятидир. Конференцияни Самарқандда ўтказиш қарори мамлакат учун ҳам шараф, ҳам масъулиятни англатади. Мультикультурализм ғояси билан рақамли трансформациянинг уйғунлиги иштирокчилар конференцияни нафақат расмий тадбир сифатида, балки йирик амалий ташаббуслар учун ҳақиқий платформа сифатида қабул қилаётганини кўрсатади.
Хулоса қилиб айтганда бундай халқаро тадбир халқаро ҳамжамиятнинг аввало Ўзбекистонга, қолаверса, Марказий Осиё минтақасига қизиқишнинг ортишига ва хорижий инвестицияларнинг оқимига ҳисса қўшади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Самарқандда ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси ўз ишини расман якунлади
"The European Circle": Самарқанд қадимдан илм-фан ривожланган цивилизация маркази бўлган
"India Blooms": Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда
"Nabd al Hadath": ЮНЕСКОнинг 43-сессияси дунё ҳамжамияти эътиборига тушмоқда