Варшавада Самарқандда бўлиб ўтадиган ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессиясига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди
Октябрь 07, 2025. 09:54 • 2 дақ
• 144
ВАРШАВА, 13 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонасида Самарқандда бўлиб ўтадиган ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессияга бағишланган давра суҳбати ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Давра суҳбатида мамлакатимиз элчиси Амирсаид Аъзамхўжаев сўзга чиқиб, ЮНEСКО Бош конференциясининг биринчи марта Париждан ташқарида Самарқандда ўтказилаётганининг тарихий аҳамияти ҳақида тўхталди. Самарқанд, Бухоро ва Андижон каби шаҳарларимиз, шунингдек, Имом Бухорий, Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур сингари бу мероси бутун инсониятнинг маънавий бойлиги сифатида тан олингани, бу эса Ўзбекистоннинг ўтмиш ва келажак ўртасидаги кўприк сифатидаги ролидан далолат бериши қайд этилди.
Польша Маданият ва миллий мерос вазирлиги давлат котиби Божена Желязовска таъкидига кўра, Самарқанд, Бухоро ва Хива каби шаҳарлар, шунингдек, ўзбек миллий амалий санъати ва маданий анъаналари Ўзбекистонни жаҳон миқёсида маданий марказиа айлантирмоқда. "Ушбу бой тарих ва фаол маданий дипломатия туфайли ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессияси Самарқандда ўтказиш тўғрисидаги қарор қабул қилинди. Тадбир мамлакатнинг Шарқ ва Ғарбни боғловчи маданий кўприк сифатидаги мавқеини янада мустаҳкамлайди", деди у.
Муҳокамалар, билдирилган фикрлар, шунингдек, қўллаб-қувватланган ташаббуслар яқинлашиб келаётган ЮНEСКО Бош конференцияси нафақат мамлакатимиз, балки бутун жаҳон ҳамжамияти учун ҳам катта аҳамиятга эга бўлишини яққол тасдиқлади.
Йозеф Залевский, Варшава Осиё ва Тинч океани музейи директори:
– Самарқанд ажойиб, тарихий жой ва биз бу йил ушбу қадим кентда ЮНEСКО Бош конференцияси ўтказилаётганидан хурсандмиз.
Ўзбекистон элчихонасида бўлиб ўтган давра суҳбатида эса мамлакатингиз билан маданият, туризм ва иқтисодий алоқалар каби турли соҳалардаги ҳамкорлигимизни кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилдик.
Варшава Осиё ва Тинч океани музейи Ўзбекистон элчихонаси билан мустаҳкам алоқаларни қўллаб-қувватлайди. Ўзбекистон маданиятининг инсоният тарихидаги улкан ролини таъкидлашга қаратилган бир қатор тадбирларни биргаликда ўтказишни режалаштиряпмиз.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Самарқандда ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси ўз ишини расман якунлади
"The European Circle": Самарқанд қадимдан илм-фан ривожланган цивилизация маркази бўлган
"India Blooms": Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда