Хорватия Самарқандда бўлиб ўтаётган ЮНЕСКО Бош конференциясининг қатор ташаббусларни қўллаб-қувватлади
Ноябрь 03, 2025. 14:39 • 35 сония
• 101
ЗАГРЕБ, 4 ноябрь. /"Дунё" АА/. Хорватия маданият ва медиа вазири Нина Обулен Коржинек ЮНЕСКО ташаббусларини қўллаб-қувватлади, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Хорватиянинг "Večernji list" ва "Index.hr" электрон нашрлари, шунингдек, "HRT" радио ва телевидениеси маълумотларига кўра, Хорватия вазири ялпи мажлисда ЮНЕСКОнинг барча дастурий йўналишлари, жумладан, таълим, фан, маданият ва ахборот технологияларининг устувор йўналишлари ҳақида маъруза қилган.
Вазир ЮНЕСКО кўмагида амалга оширилаётган маданий меросни муҳофаза қилиш ва ёш авлодни бу борада тарбиялашга қаратилган лойиҳаларни юқори баҳолади.
Қолаверса, у Хорватия таълим, маданият ва сўз эркинлигини ривожлантиришга қаратилган ЮНЕСКО дастурларини келгусида ҳам фаол қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Самарқандда ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси ўз ишини расман якунлади
"The European Circle": Самарқанд қадимдан илм-фан ривожланган цивилизация маркази бўлган
"India Blooms": Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда