Logo

Конеласи Вилайфон: Биз биргаликда бутун дунё учун муҳим ва мос ечимларни топишимиз керак

Октябрь 29, 2025. 16:03 • 51 сония

173
Конеласи Вилайфон: Биз биргаликда бутун дунё учун муҳим ва мос ечимларни топишимиз керак

САМАРҚАНД, 29 октябрь. /"Дунё" АА/. Самарқандда бўлиб ўтган ЮНЕСКОнинг ХIV Ёшлар форумининг лаослик иштирокчиси Конеласи Вилайфон "Дунё" АА учун интервьюсида мазкур анжуман ҳақидаги фикрларини билдирди:

– Мен, бутун дунё бўйлаб ёшлар билан учрашиш ва алоқалар ўрнатиш жуда муҳим деб ҳисоблайман. Биз ўзгаришлар даврида яшаяпмиз. Айниқса, иқлим ўзгариши ва барқарор ривожланиш каби масалаларда қарашларни ўзгартириш муҳим деб, ҳисоблайман.

Самарқанд – ўзининг бой тарихи ва маданияти билан менга жуда ёқади. Ўзбек халқи жуда меҳрибон, мен, улар билан мулоқотдан завқланяпман.

Форумдаги энг муҳим мавзуларга келсак, бу мен учун ҳақиқатан ҳам катта аҳамиятга эга, чунки дунёдаги кўплаб мамлакатлар ҳозирда иқлим билан боғлиқ муаммоларга, жумладан глобал исиш, турли касалликлар ва ўрмон ёнғинларига дуч келмоқда. Айнан шунинг учун иқлим ўзгаришига қарши курашиш устувор вазифа бўлиши керак. Бу ҳал қилиниши керак бўлган масала ва биз биргаликда ишлашимиз, бир-биримизга ёрдам беришимиз ва бу қийинчиликларни биргаликда енгиб ўтишимиз учун муҳим ва мос ечимларни излашимиз керак.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш