Logo

Ксения Ланец: ЮНЕСКОнинг ХIV Ёшлар форумининг Самарқандда ўтказилиши нафақат муҳим халқаро воқеа, балки, Ўзбекистон учун ўзини жаҳон майдонида намоён этиш учун ажойиб имкониятдир

Октябрь 29, 2025. 14:39 • 2 дақ

115
Ксения Ланец: ЮНЕСКОнинг ХIV Ёшлар форумининг Самарқандда ўтказилиши нафақат муҳим халқаро воқеа, балки, Ўзбекистон учун ўзини жаҳон майдонида намоён этиш учун ажойиб имкониятдир

САМАРҚАНД, 29 октябрь. /"Дунё" АА/. Самарқандда ўтаётган ЮНЕСКОнинг ХIV Ёшлар форумида иштирок этаётган Беларусь Ксения Ланец "Дунё" АА учун интервьюсида мазкур анжуманнинг аҳамияти ҳақидаги фикрларини билдирди:

– ЮНЕСКО Ёшлар форумининг аҳамияти жуда юқори, чунки у бутун дунёдан – турли мамлакатлар, минтақалар ва касбий соҳалардан ёш мутахассисларни бирлаштирди. Айнан мана шу хилма-хиллик форумни мулоқот ва ғоялар алмашиш учун муҳим платформага айлантирди.

Маълумки, форум икки йилда бир марта ўтказилади ва БМТнинг Барқарор ривожланиш кун тартибидаги асосий мавзуларни акс эттиради. Бу йил эътибор марказида – экологя кун тартиби, таълим масалалари, келажак технологиялари ва маданиятлараро ҳамкорлик каби мавзулар бўлди. Техник инновациялардан тортиб, иқлим ўзгаришлари ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш каби йўналишлар муҳокама қилинмоқда.

Форумни ўзига хослиги, айнан, иштирокчиларнинг турли касбий тажрибасидир. Масалан, нетворкинг сессияларидан бирида биз замбуруғларни ва уларнинг иқлимга таъсирини ўрганаётган қиз билан танишдик. У замбуруғларнинг муайян турлари органик моддаларнинг парчаланишини тезлаштиришга, табиатнинг тикланишига ёрдам беришини айтиб берди. Бу ҳайратланарли – дунёда ҳамма нарса қанчалик ўзаро боғлиқ!

Бошқа бир иштирокчи – саноат соҳасини тақдим этувчи кимёгар – ишлаб чиқаришни янада экологик қилиш мумкинлиги ҳақидаги ғоялари билан ўртоқлашди.

Аввалига, форум ва ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси Парижда эмас, балки Самарқандда ўтказилишини билиб, ҳайрон қолдим – чунки ЮНЕСКО тадбирлари доима Париж бўлиб ўтган. Лекин, бу ерга келганимдан хурсандман. Самарқанд – бу ҳайратланарли шаҳар: қадимий, чиройли, ноёб меъморчиликка ва ақлбовар қилмас даражада мазали таомларга эга.

Бу ерда ажойиб муҳит ҳукмрон, шунингдек, одамлари хотиржам, самимий ва жуда меҳмондўст. Ўйлайманки, барча иштирокчилар бу ердан унитилмас таассуротлар билан қайтади.

Мен, МДҲ маконини тақдим этаман ва Ўзбекистон ҳақида аввал ҳам билардим. Аммо, кўплаб янги дўстларим учун, масалан, Монакодан келганлар учун, бу ҳақиқий кашфиёт бўлди. Улар аввал мамлакат ҳақида деярли ҳеч нарса билишмаганини, энди эса унинг маданияти ва одамлари ҳақида ёрқин таассуротларни ўзлари билан олиб кетишларини тан олишди.

Шунинг учун форумнинг айнан Самарқандда ўтказилиши – нафақат муҳим халқаро воқеа, балки Ўзбекистон учун ўзини жаҳон майдонида намоён этиш, ўз меҳмондўстлиги ва бой маданий меросини кўрсатиш учун ажойиб имкониятдир.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш