Logo

ТИВ Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган ЮНЕСКО Бош конференциянинг 43-сессиясини ёритиш учун ОАВ вакилларини аккредитация қилиш жараёни бошланганини маълум қилди

Сентябрь 16, 2025. 17:54 • 50 сония

350
ТИВ Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган ЮНЕСКО Бош конференциянинг 43-сессиясини ёритиш учун ОАВ вакилларини аккредитация қилиш жараёни бошланганини маълум қилди

ТОШКЕНТ, 16 сентябрь. /"Дунё" АА/.  Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган ЮНЕСКО Бош конференциянинг 43-сессиясини ёритиш учун оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитация қилиш жараёни бошланганини маълум қилади, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, конференцияни ёритишда қатнашишни истаган журналистлар БМТнинг "INDICO" платформасида рўйхатдан ўтиб, аккредитациядан ўтишлари лозим.

Онлайн рўйхатдан ўтиш шакли қуйидаги ҳавола орқали тақдим этилади:https://indico.un.org/event/1017853/registrations/21114/.

ОАВ вакилларининг аризалари 2025 йил 10 октябргача қабул қилинади.

Белгиланган муддатдан кейин юборилган мурожаатлар, шунингдек зарур маълумотларсиз ва тўлдирилган сўровномасиз аризалар кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.

Шу билан бирга, саммитни ёритишда иштирок этиш учун хорижий ОАВ вакилларининг топширган аризалари Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан уларнинг аккредитация қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқномасиз Ўзбекистонга ташриф буюриш ва журналистик фаолияти билан шуғулланиш учун асос бўла олмайди.

Қўшимча саволлар юзасидан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизматига press@mfa.uz электрон почтаси орқали мурожаат қилиш мумкин.

 

 

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш