Logo

Швеция ОАВ: ЮНEСКО билан ҳамкорлик Ўзбекистоннинг глобал туризм саноатидаги мавқеини мустаҳкамламоқда

Октябрь 14, 2025. 09:17 • 2 дақ

81
Швеция ОАВ: ЮНEСКО билан ҳамкорлик Ўзбекистоннинг глобал туризм саноатидаги мавқеини мустаҳкамламоқда

СТОКГОЛЬМ, 18 октябрь. /"Дунё" АА/. Швециясининг оммабоп "Diplomatic World Sweden" нашрида "Ўзбекистон ва ЮНEСКО ўртасидаги ҳамкорлик туризм учун янги уфқларни очмоқда" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Ўзбекистон халқаро туризмнинг муҳим йўналиши сифатида тобора фаолроқ намоён бўлаётгани қайд этилган. Бой маданий мерос ва ноёб табиий ландшафтларнинг уйғунлиги саёҳатчилар учун мамлакатни Буюк ипак йўлининг ҳақиқий хазинаси сифатида тақдим этмоқда. Бу борада ЮНEСКО билан ҳамкорлик алоҳида аҳамият касб этади. Хусусан, ёдгорликлар ва ҳудудларни Жаҳон мероси объекти сифатида тан олиш уларни жаҳон миқёсида тарғиб қилиш, сайёҳларда қизиқиш уйғотиш ва Ўзбекистоннинг глобал туризм саноатидаги мавқеини мустаҳкамлаш имконини беради.

"Бугунги кунда ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига мамлакат ҳудудида жойлашган еттита объект, шу жумладан учта трансчегаравий объект киритилган. Уларнинг ҳар бири туризм йўналишларини ривожлантиришда, хорижий меҳмонлар оқимини оширишга ҳисса қўшишда ҳамда бизнес, меҳмонхона сектори, хизмат кўрсатиш соҳаси ва транспорт инфратузилмаси учун янги имкониятлар очишда ҳал қилувчи роль ўйнамоқда", – деб ёзилган нашрда.

Мақола муаллифи, шунингдек, ушбу объектларнинг ҳар бири нафақат туризм йўналишлари учун асос бўлишини, балки Ўзбекистон брендини халқаро майдонда илгари суришнинг муҳим воситасига айланишини ҳам таъкидлаганди.

"Бутунжаҳон мероси объектларини оммалаштириш хорижий туроператорларнинг мамлакатга бўлган қизиқишини кучайтиради, хорижий меҳмонлар ташрифлари сонининг ўсишига ёрдам беради, янги иш ўринлари яратади ва иқтисодиётни ривожлантиришга катта ҳисса қўшади. Туризм шунчаки хизмат кўрсатиш соҳаси эмас, балки Ўзбекистоннинг очиқ, замонавий ва жадал ривожланаётган мамлакат сифатидаги имижини мустаҳкамлаш учун стратегик ресурс ҳамдир",– дея урғуланган материалда.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш