Ўзбекистоннинг ЮНЕСКО билан кенг ҳамкорлиги хитой ОАВ нигоҳида
Октябрь 29, 2025. 08:20 • 2 дақ
• 98
ПЕКИН, 29 октябрь. /"Дунё" АА/. Хитойнинг етакчи "VICТWО" сайёҳлик нашрида "Ўзбекистон ва ЮНЕСКО: таълим, фан ва маданият соҳаларидаги ҳамкорликнинг янги босқичи" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
Нашрда таъкидланишича, бугунги кунда Ўзбекистон халқаро майдонда таълим, фан, маданият ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорликни изчил ривожлантирар экан, бу жараёнда ЮНЕСКО билан муносабатлар алоҳида ўрин тутади. Ўзбекистон 1993 йилда ЮНЕСКОга аъзо бўлган бўлиб, бу қадам миллий таълим тизими, илмий салоҳият ва маданий меросни дунё ҳамжамияти билан уйғунлаштириш йўлида муҳим тарихи босқич бўлди.
Ўзбекистон ЮНЕСКО билан ҳамкорликда таълим ва фан соҳасидаги илғор ғояларни ҳаётга татбиқ этиш, халқаро стандартларга мувофиқ малакали мутахассислар тайёрлаш йўлида изчил саъй-ҳаракатларни амалга ошириб келмоқда. Бу жараёнда Ўзбекистон нафақат аъзо давлат сифатида, балки илмий-инновацион ташаббусларни илгари сураётган фаол ҳамкор сифатида намоён бўлмоқда.
Ўзбекистонда ЮНЕСКО билан ҳамкорликнинг самарали йўналишларидан бири – ЮНЕСКО кафедралари фаолиятидир. Ҳозирда республика олий таълим муассасаларида ЮНЕСКОнинг 9 та кафедраси фаолият юритмоқда. Уларнинг ҳар бири таълим, фан, маданият, коммуникация ва ахборот соҳаларида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, илмий-тадқиқот салоҳиятини ошириш ва барқарор ривожланиш ғояларини илгари суришга хизмат қилмоқда, деб ёзмоқда Хитой нашри.
Ўзбекистон қишлоқ ҳудудларида иқтисодий фаолликни ошириш, ёшларни иш билан таъминлаш ва замонавий касбий кўникмаларни ривожлантириш борасида халқаро ҳамкорликни изчил давом эттирмоқда. Бу борада амалга оширилаётган йирик лойиҳалардан бири – Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган ва ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан амалга оширилаётган "Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида ишга жойлаштириш кўникмаларини ривожлантириш" лойиҳасидир, дейилади мақолада.
"Бугун Ўзбекистонда илм ва ижод, анъана ва инновация, миллий қадрият ва замонавий ёндашув бир мақсад йўлида – тараққиёт ва барқарор келажак сари бирлашмоқда. Бу жараёнда ЮНЕСКО билан ҳамкорлик нафақат таълим сифатини ошириш, ёшларнинг илмий салоҳиятини ривожлантириш, балки дунё билан тенг суҳбатда бўлган, замонга юзма-юз қараб интилаётган янги авлодни тарбиялашга ҳам хизмат қилмоқда", – деб хулоса қилмоқда "VICTWO".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Самарқандда ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси ўз ишини расман якунлади
"The European Circle": Самарқанд қадимдан илм-фан ривожланган цивилизация маркази бўлган
"India Blooms": Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда