Logo

"Український Дощ": Ўзбекистон маданий дипломатия модернизация воситаси бўлиши мумкинлигини исботлади

Октябрь 23, 2025. 17:13 • 2 дақ

79
"Український Дощ": Ўзбекистон маданий дипломатия модернизация воситаси бўлиши мумкинлигини исботлади

КИЕВ, 23 октябрь. /"Дунё"АА/. Украинанинг оммабоп "Український Дощ" нашрида "Иштирокчидан ташаббускорга: Ўзбекистон ЮНEСКОнинг бош тадбирини ўтказиш ҳуқуқини қандай қўлга киритди" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Ўзбекистон ЮНEСКО Бош конференциясининг навбатдаги сессиясини қабул қилишга фаол тайёргарлик кўраётгани ва сўнгги 40 йилдан ортиқ вақт ичида илк бор таълим, фан ва маданият соҳасидаги глобал устуворликларни белгиловчи ушбу муҳим форум Париждан ташқарида ўтказилиши ҳақидаги аниқ маълумотлар қаламга олинган.

"Аслида, буннинг ажабланарли жой йўқ, 2017 йилдан бошлаб Ўзбекистоннинг ташкилот билан ҳамкорлиги рамзий ташаббуслардан тизимли шериклик даражасига кўтарилди. 2022 йилдан буён Ўзбекистон Номоддий меросни муҳофаза қилиш бўйича Ҳукуматлараро қўмита аъзоси, 2024 йилда эса ЮНEСКОнинг Маданий қадриятларни сақлаш ва реставрация қилиш халқаро марказига қўшилди. Республика ташкилот ҳомийлигида ўтказиладиган халқаро форумларнинг фаол ташаббускори сифатида иштирок этмоқда", – дея қайд этилган мақолада.

Шунингдек, сўнгги саккиз йил ичида мамлакатнинг 16 та номоддий маданий мерос элементи ташкилот рўйхатларига киритилгани алоҳида урғуланган.

ЮНEСКО вакилларининг таъкидлашича, Ўзбекистон маданий дипломатия модернизация воситаси бўлиши мумкинлигини исботлади. Бу мероснинг инновациялар пойдеворига айланиши мисолидир. Шу билан бирга бугун Ҳамкорлик нафақат маданиятни қамраб олади. Ташкилот билан биргаликда иқлим тадқиқотлари, мактабгача таълим, фан ва рақамли трансформация соҳаларида дастурлар амалга оширилмоқда.

"Яқин вақтда Самарқандда ЮНEСКОнинг Мактабгача таълимни ривожлантириш бўйича минтақавий маркази очилади. Шунингдек, мамлакатларнинг сунъий интеллектни жорий этишга тайёрлигини баҳолаш бўйича қўшма методология тақдим этилади",– деб ёзилган "Український дощ" мақоласида.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш