Logo

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри жамоаси гастрол сафари билан Туркияга борди

Октябрь 04, 2025. 10:52 • 50 сония

83
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри жамоаси гастрол сафари билан Туркияга борди

АНҚАРА, 6 октябрь /"Дунё" АА/. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри жамоаси гастрол сафари Туркияда бўлди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Сафар давомида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри жамоаси Анталия шаҳрида ўтказилган "Аспендос" халқаро опера ва балет фестивалида иштирок этди.

Ўзбекистон вакиллари икки минг йиллик тарихга эга "Аспендос" театр саҳнасида "Травиата" спектаклини намойиш этишди. Мазкур спектакл томошабинлар ижобий таассурот қолдирди.

Саҳна асари якунида сўзга чиққан Ўзбекистоннинг Анталиядаги фахрий консули Бариш Гёкче ўзбек санъатининг энг илғор вакиллари ижросини эътироф этди. "Бу йил Ота юртимиз – Ўзбекистоннинг марвариди бўлган Самарқанд – ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси мезбонлик қилади. Бу 40 йилда илк бор Париждан ташқарида ўтказиладиган тадбирдир. Ўйлайманки, Ўзбекистон театр санъати вакиллари ижросидаги бугунги спектакль нима учун айнан Самарқанд ЮНЕСКО Бош конференциясига мезбонлик қилади, деган саволга жавоб берди. Зеро, Ўзбекистон маданиятлар кесишган макон, санъатлари билан тарихда ном қозонган диёр", - деди у.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш