Самарқандда ЮНЕСКО Бош конференцияснинг 43-сессиясига тайёргарлик ишлари якунланмоқда
Октябрь 29, 2025. 09:51 • 35 сония
• 145
САМАРҚАНД, 29 октябрь. /"Дунё" АА/. Самарқандда ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессиясига сўнгги тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда, ушбу сессия сўнгги қирқ йил ичида биринчи маротаба Париждан ташқарда ўтказилмоқда, деб хабар беради "Дунё" АА мухбири қадимий шаҳардан.

Ушбу нуфузли халқаро тадбир арафасида ЮНЕСКО Ёшлар форуми бўлиб ўтди. Бу 1999 йилдан бери икки йилда бир марта ўтказиладиган ёш етакчилар мулоқоти учун анъанавий майдон ҳисобланади.
30 октябрь куни ЮНЕСКО Бош конференциясининг тарихий аҳамиятга эга бўлиши кутилаётган 43-сессияси ўз ишини бошлайди.
Форумнинг асосий воқеаларидан бири Холид ал-Энанийнинг ЮНЕСКОнинг 12-бош директори лавозимига тасдиқланиши бўлади. У ушбу нуфузли халқаро ташкилотга раҳбарлик қилган араб дунёсининг биринчи вакили сифатида тарихга киради.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Самарқандда ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси ўз ишини расман якунлади
"The European Circle": Самарқанд қадимдан илм-фан ривожланган цивилизация маркази бўлган
"India Blooms": Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда