Важиҳа Қамар: Самарқандда бўлиб ўтаётган ЮНЕСКО Бош конференцияси биз учун кўплаб янги имкониятларни очади
Октябрь 31, 2025. 15:29 • 2 дақ
• 116
САМАРҚАНД, 31 октябрь. /"Дунё" АА/. Самарқандда ўтаётган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси иштирокчиси, Покистон таълим ва касб-ҳунар таълими бўйича давлат вазири Важиҳа Қамар "Дунё" АА учун интервьюсида мазкур анжуманнинг аҳамияти ҳақидаги фикрларини билдирди:

– Ассалому алайкум! Мен бу гўзал Самарқанд шаҳрида эканлигимдан хурсандман. Самарқандни бунчалик гўзал шаҳар, деб ҳеч ўйламаган эдим. Қаерга қараманг одамлар юзида табассум ва меҳмондўстлик билан муносабатда бўлади. Бугун мен бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазири билан учрашдим. Ушбу учрашувнинг сабаби шундаки, мен давлат вазири сифатида таълим ва касб-ҳунар таълими учун масъулман. Таълим, эса барча соҳаларнинг пойдеворидир. Касбий тайёргарлик, таълим ва қайта тайёрлаш камбағалликни қисқартириши мумкин бўлган йўл. Менимча, бу ягона йўл.
Мен Ўзбекистонга, ЮНЕСКО Бош конференциясига келганимда, ўйладим: нега бу имкониятдан фойдаланиб, алоқаларни ўрнатмаслик, синергия яратиш ва камбағалликни қисқартириш учун биргаликда ишлашимиз мумкинлигини англамаслигимиз керак? Маълумки, Покистон ҳам шунга ўхшаш муаммоларга дуч келмоқда. Мамлакатимизда аҳолининг 60 фоизини ёшлар ташкил этади, улар тўғри йўналишда йўналтирилмаса, мамлакат учун ҳам бойлик, ҳам муаммо бўлиши мумкин.
Ўзбекистон аҳолисининг катта қисмини, тахминан 60 фоизи, 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил қилади. Шунинг учун, ўқитиш, касбий ривожланиш ва қайта тайёрлаш Ўзбекистон учун ҳам долзарб. Биз ҳамкорликни қандай йўлга қўйиш, алмашинув дастурларини ташкил қилиш, курсларни сертификатлаш ва аккредитация қилиш, шунингдек, кўникмалар соҳасида ҳамкорлик учун қулай макон яратишда бир-биримизга қандай ёрдам бериш ва қўллаб-қувватлаш мумкинлигини муҳокама қилдик. Биз ЮНЕСКО ва Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорлик қилиб, касб-ҳунар таълими соҳасида шерикликни таъминлашимиз мумкин.
Қирқ йилдан сўнг ЮНЕСКО бош қароргоҳидан ташқарида Бош конференция сессияси Ўзбекистонда ўтказилмоқда – бу барчамиз фахрланадиган воқеадир. Ушбу форум янги имкониятлар ва истиқболларни очади.
Гўзал Самарқанд заминига биринчи қадамни қўйганимда, хаёлимга нега бу ерга келиш ҳақида аввал ҳеч ўйламаганман эканман, деган ўй келди. Бу сайёҳлар учун жуда ажойиб маскан. Кўпгина минтақалар ҳали ҳам туристик диққатга сазовор жойлар сифатида ривожланмаган. Конференцияда 193 мамлакатдан вакиллар иштирок этишини ҳисобга олсак, бу биз учун кўплаб янги имкониятларни очишига аминман.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Самарқандда ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси ўз ишини расман якунлади
"The European Circle": Самарқанд қадимдан илм-фан ривожланган цивилизация маркази бўлган
"India Blooms": Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда