Logo

Испаниядан муносабат: ЮНЕСКОнинг Самарқанд конференцияси глобал ҳамкорликни ривожлантиришда бурилиш нуқтаси бўлади

Ноябрь 01, 2025. 09:26 • 2 дақ

61
Испаниядан муносабат: ЮНЕСКОнинг Самарқанд конференцияси глобал ҳамкорликни ривожлантиришда бурилиш нуқтаси бўлади

МАДРИД, 1 ноябрь. /"Дунё" АА/. Сан-Пабло университети профессори, Марказий Осиё минтақаси бўйича мутахассис Антонио Алонсо (Испания) "Дунё" АА учун интервьюсида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 30 октябрь куни Самарқандда бўлиб ўтган ЮНЕСКО Бош конференцияси 43-сессиясининг очилиш маросимидаги нутқи ҳақидаги фикрларини билдирди:

– Президент Шавкат Мирзиёевнинг ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессиясининг очилиш маросимидаги нутқидан илҳомландим. Унинг сўзлари шунчаки сиёсий баёнотдан кўра кўпроқ, балки гуманизм, фан ва таълимнинг илҳомлантирувчи чақириқ бўлиб туюлди.

Конференциянинг тарих, маданият ва билим даврлар жонли мулоқотида бирлашадиган Самарқанд шаҳрида ўтказилаётгани рамзий маънога эга. Бу ерда ўзаро ҳурмат ва ҳамкорлик ғоялари нафақат муҳокама қилинади, балки амалда ҳам қўлланиладиган глобал цивилизация нафаси чинакамига сезилади.

Инклюзив таълимни ривожлантириш, фан ва маданият соҳасидаги етакчи аёлларни қўллаб-қувватлаш, номоддий меросни сақлаш ва сунъий интеллект ахлоқини тушунишга қаратилган ташаббуслар ҳам муҳим. Бу соҳалар замонавий илмий тенденциялар билан уйғунлашади ва ЮНЕСКОнинг асл руҳини – технология ва инсониятни, инновация ва анъаналарни бирлаштириш истагини акс эттиради.

ЮНЕСКОнинг Аёллар лидерлиги академияси ва Рақамли мерос бўйича халқаро институтини ташкил этиш таклифи ҳам жуда долзарб. Бундай ташаббуслар илм-фан нафақат билим воситаси, балки маданиятлар ва халқлар ўртасидаги кўприк бўлган янги авлод тадқиқотчилари ва ўқитувчилари учун замин яратади.

Испания Шарқ ва Ғарб цивилизациялари асрлар давомида бир-бирини илҳомлантирган ва бойитган мамлакатдир. Шунинг учун Ўзбекистон раҳбарининг нутқида ифодаланган ғоялар менда чуқур акс-садо беради. Унинг сўзлари тарихий тажрибанинг донолигини ва илм-фан, маданият ва таълим халқлар ўртасида тинчлик, ўзаро тушуниш ва ҳамкорликнинг пойдеворига айланадиган келажакка қарашни ифодалайди.

Ишончим комилки, Самарқанд конференцияси глобал ҳамкорликни ривожлантиришда бурилиш нуқтаси бўлади ва "Самарқанд руҳи" интеллектуал ва янги маданий Уйғониш даврига пойдевор қўяди.    

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш