Logo

Ўзбекистонда китоб ўқиган маҳкумларнинг жазо муддати қисқартирилиши мумкин

Январ 23, 2025. 18:17 • 48 сония

165
Ўзбекистонда китоб ўқиган маҳкумларнинг жазо муддати қисқартирилиши мумкин

ОСТОНА, 23 январь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистонда китоб ўқиган маҳкумларнинг жазо муддати қисқартирилиши мумкин, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

"Казинформ" халқаро ахборот агентлиги маълумотига кўра, Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси фракцияси йиғилишида маҳкумларга нисбатан ахлоқ тузатиш ишлари самарадорлигини оширишга қаратилган қонун лойиҳаси қизғин муҳокама қилинди.


Қайд этилишича, муҳокама этилаётган ушбу қонун лойиҳасига кўра, маҳкумларнинг жазо ўташ муддатини ўзини ўзи тарбиялаш орқали тузалиш йўлига ўтганлигини тасдиқловчи ҳаракатларни бажарганлиги муносабати билан камайтириш назарда тутилмоқда.


"Мазкур қонун лойиҳаси билан маҳкумларнинг хулқ-атворини яхшилаш, жазони ижро этиш муассасаларида маънавий-маърифий муҳитни ривожлантириш мақсадида маҳкумларни китобхонликка жалб этиш масаласи назарда тутилган. Хусусан, қисқартирилмайдиган жазо муддатини ўтаётган маҳкумларга тасдиқланган рўйхат бўйича 1 та китоб ўқигани ва белгиланган имтиҳонни топширгани учун жазо муддати 3 кунга қисқартирилади. Бунда йилига кўпи билан 10 та китоб ўқиш мумкинлиги белгиланяпти", – деб ёзилган мақолада.


Адабиётлар рўйхати Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан тасдиқланади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш