Logo

"Kazinform" ХАА: Қозоғистон ва Ўзбекистон биржалари мева-сабзавот маҳсулотларини ҳамкорликда сотади

Апрель 07, 2025. 17:23 • 41 сония

69
"Kazinform" ХАА: Қозоғистон ва Ўзбекистон биржалари мева-сабзавот маҳсулотларини ҳамкорликда сотади

ОСТОНА, 7 апрель. /"Дунё" АА/. "Kazinform" халқаро ахборот агентлиги "Қозоғистон ва Ўзбекистон биржалари мева-сабзавот маҳсулотларини биргаликда сотишга келишиб олди" сарлавҳали мақолани тарқатди, деб хабар қиляпти "Дунё" АА мухбири.

"Биржа товар бозори-2025" халқаро форуми якунларига кўра, "Каспий" товар биржаси" АЖ ва "Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси" АЖ ўртасида ҳамкорлик ва қўшма фаолият тўғрисида шартнома имзоланди. Имзоланган шартнома электрон савдо майдончаларини интеграциялашуви билан бир қаторда мева-сабзавот ва бошқа маҳсулотларнинг биржа савдоси соҳасида барқарор ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни шакллантиришга қаратилган", – дейилган манбада.


Қайд этилишича, ушбу келишув, айниқса, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг юқори ҳажми фаол трансчегаравий савдо билан уйғунлашган Марказий Осиё минтақаси учун жуда муҳим. "Томонлар савдо тартиб-қоидаларини осонлаштирадиган ва транзакция харажатларини камайтирадиган қўшма механизмларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ниятида", – деб ёзган "Kazinform".

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш