"Аl Harir" газетаси: "The Samarkand express" сайёҳлик поезди лойиҳаси учун 25 миллион доллар инвестиция киритиляпти
Июль 08, 2025. 10:23 • 59 сония
• 104
АР-РИЁЗ, 8 июль. /"Дунё" АА/. Саудия Арабистонининг "Аl Harir" газетасида "Ўзбекистон "The Samarkand express" ҳашаматли сайёҳлик поезди қатновини йўлга қўяди" сарлавҳали мақола чоп этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мақолада таъкидланишича, лойиҳа ташаббускори "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бўлиб, молиялаштириш тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан амалга оширилади.
"Сармояларнинг умумий ҳажми 25 миллион АҚШ долларига тенг. Шундан 10 миллион доллари 2025 йилда жалб қилиниши режалаштирилган. Поезд ҳаракати 2026 йил охиридан йўлга қўйилади ", – дейилади нашрда.
"Аl Harir" газетасининг ёзишича, "The Samarkand express" ҳашаматли сайёҳлик поезди вагонларининг ташқи пардозлаш ишлари якунланган ва яқин орада улар ички пардозлаш ҳамда тўлиқ техник жиҳозлаш учун Италияга юборилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид

"The World News": Ўзбекистон Покистоннинг Карачи порти орқали Ўзбекистон маҳсулотлари транзитини ошириш бўйича музокара ўтказди



