Logo

Украина ОАВ: Озарбайжон компанияси Ўзбекистонда нефть конини ўзлаштиришга киришди

Август 30, 2025. 12:47 • 2 дақ

85
Украина ОАВ: Озарбайжон компанияси Ўзбекистонда нефть конини ўзлаштиришга киришди

КИЕВ, 4 сентябрь. /"ДунёАА/. Украинанинг «Open4business» и «Fixygen», электрон нашрларида "Озарбайжоннинг SOCAR компанияси ўзбекистонда нефть конини ўзлаштиришга киришди" сарлавҳали мақолалар эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"SOCAR" Ўзбекистонда нефть конини ўзлаштиришга киришди. Бу ҳақда Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев 22 август куни Туркманбоши шаҳрида Ўзбекистон Президенти ва Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси билан бўлиб ўтган уч томонлама учрашувда маълум қилди", – деб ёзилган мақолада.

Мақолада Озарбайжон Президентининг мазкур лойиҳа ҳақидаги фикрларидан қуйидаги иқтибос келтирилган: "Туркманистон билан анъанавий энергетика соҳасидаги ҳамкорлигимиз мавжуд. Ўзбекистон билан ҳам ушбу соҳага кирдик. Бизнинг "SOCAR" давлат нефть компаниямиз Ўзбекистонда нефть конини ўзлаштиришни бошлади, шартнома аллақачон имзоланган".

Шунингдек, нашрда Озарбайжон яқин йиллар ичида иш натижалари ҳақида "яхши янгилик" кутаётгани ҳақида ҳам таъкидланган.

"Лойиҳа қиймати 2 миллиард долларга баҳоланмоқда. Яқин беш йил ичида лойиҳа оператори сифатида иш олиб борадиган "SOCAR" камида 1000 кв. Км. майдонда 3D сейсмик қидирув ишларини ўтказади ва камида битта қудуқ бурғилайди. Агар саноат миқёсидаги кон топилса, томонлар уни ўзлаштиришга киришади. Прогнозларга кўра, захиралар 100 миллион тоннагача нефть ва 35 миллиард куб метр газни ташкил этиши мумкин", – деб ёзилган материалда.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси