Logo

ТДТга аъзо давлатлар ўзаро савдо айланмасини ошириш имкониятларини ўрганмоқда

Апрель 16, 2025. 14:08 • 52 сония

108
ТДТга аъзо давлатлар ўзаро савдо айланмасини ошириш имкониятларини ўрганмоқда

ОСТОНА, 16 апрель. /"Дунё" АА/. Қозоғистоннинг "Казинформ" халқаро ахборот агентлиги Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган "Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) мамлакатлари ўртасида савдо салоҳиятини кенгайтириш: қўшма тадқиқотлар ва стратегик ечимлар" мавзусидаги халқаро анжуманга доир мақолани тарқатди, деб хабар қиляпти "Дунё" АА мухбири.

 Анжуманда Туркия, Озарбайжон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Венгрия миллий таҳлил марказлар вакиллари иштирок этди.

Муҳокамаларда минтақавий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди, хусусан, савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш учун мавжуд салоҳиятдан тўлиқ фойдаланиш имкониятлари ўрганилди.

"Ўтган йили ТДТга аъзо давлатларнинг ташқи савдо айланмаси 850 миллиард долларга етди, шундан 7 фоизи ташкилотга аъзо давлатлар ҳиссасига тўғри келди. Мутахассислар бу даражани тўхтатмаслик кераклигини таъкидладилар. Бунга эришиш учун туркий давлатлар транспорт ва логистика тўсиқларини бартараф этиши, инфратузилмани ривожлантириши ва савдо соҳасига рақамли технологияларни жорий этиши кераклиги қайд этилди", – дейилган мақолада.

"Казинформ" ХАА конференция якунлари бўйича Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар таҳлил марказлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланганини хабар қилган. "Ҳужжат интеграцияни чуқурлаштириш ва ўзаро савдони кўпайтиришга қаратилган қўшма ташаббусларни ўрганиш имконини беради", – деб ёзилган нашрда.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш