“Daily Independent” газетаси: Тошкент халқаро инвестиция форуми Марказий Осиёнинг асосий инвестиция платформасига айланди

Июнь 13, 2026. 18:00 • 2 дақ

47
“Daily Independent” газетаси: Тошкент халқаро инвестиция форуми Марказий Осиёнинг асосий инвестиция платформасига айланди

ИСЛОМОБОД, 13 июнь. /“Дунё” АА/. Покистоннинг “Daily Independent” газетасида “TIIF-2026: Марказий Осиёнинг янги инвестиция архитектурасини шакллантиради” сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Нашрда шу йилнинг 16–19 июнь кунлари Ўзбекистон пойтахтида мамлакатнинг асосий инвестиция платформаси ва минтақадаги энг йирик иқтисодий тадбирдаридан бири – V Тошкент халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтиши кенг ёритилган.

Мақолада таъкидланишича, Тошкент халқаро инвестиция форуми Марказий Осиёнинг асосий инвестиция платформаси сифатида мустаҳкамланиб, давлатлар, халқаро инвесторлар ва глобал бизнес вакилларини бирлаштирмоқда. Форум шунчаки мулоқот майдони эмас, балки минтақанинг амалий инвестиция кун тартиби шаклланадиган макон сифатида намоён бўлмоқда.

TIIF-2025 кўлами форум ўз тараққиётининг янги босқичига ўтганини яққол намоён қилгани, унда дунёнинг 97 мамлакатидан 8000 нафардан ортиқ делегат иштирок этди. Имзоланган инвестиция келишувларининг умумий ҳажми эса 30,5 миллиард АҚШ долларини ташкил қилди. Бу кўрсаткичлар минтақавий инвестиция платформалари орасидаги энг аҳамиятли натижалардан бирига айланди.

Иштирокчилар сонининг ортиши, географиянинг кенгайиши ва тузилган битимлар ҳажмининг кўпайиши Ўзбекистон инвестиция муҳитига халқаро бизнес ишончининг сезиларли даражада мустаҳкамланаётганини кўрсатмоқда.

Шунингдек ўқинг

TIIF-2026нинг асосий хусусиятларидан бири – бир маконда сиёсий, молиявий ва корпоратив капиталнинг ноёб концентрациясини шакллантирадиган юқори даражадаги вакиллик ҳисобланади. Форумда Марказий Осиё ва Европа мамлакатлари етакчилари, шунингдек, халқаро ташкилотлар ва кўп томонлама тараққиёт банклари раҳбарлари иштирок этади.

Иштирокчилар орасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Европа инвестиция банки, Осиё тараққиёт банки, Халқаро молия корпорацияси, шунингдек, суверен фондлар ва экспорт-кредит агентликлари вакиллари бор. Бундай таркиб давлат ислоҳотлари, глобал молиявий институтлар ва хусусий капитал ўртасида тўғридан-тўғри алоқани таъминлайди.

Мақола хулосасида ёзилишича, TIIF анъанавий конференция форматидан чиқиб, минтақавий иқтисодий ривожланиш тузилмасига таъсир кўрсатувчи амалий инвестиция экотизимига айланмоқда. Шу нуқтаи назардан, ушбу форумга Ўзбекистоннинг глобал инвестиция архитектурасидаги ролини мустаҳкамлаш ва унинг халқаро капитал бозорларига интеграциясини янада кенгайтиришнинг навбатдаги босқичи сифатида қаралмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш