Logo

Эрондан муносабат: Зомин туманида бўлиб ўтган бизнес-форум Ўзбекистон-Эрон ўртасидаги кўп қиррали шериклик ривожига янги суръат қўшади

Апрель 26, 2025. 13:35 • 45 сония

84
Эрондан муносабат: Зомин туманида бўлиб ўтган бизнес-форум Ўзбекистон-Эрон ўртасидаги кўп қиррали шериклик ривожига янги суръат қўшади

ТЕҲРОН, 26 апрель. /"Дунё" АА/. Эроннинг "Invest Trade" компанияси директори Сейед Али Бухлоли "Дунё" АА учун интервьюсида 23-24 апрель кунлари Зомин туманида бўлиб ўтган "Халқаро бизнес-форум Жиззах – 2025" тадбири ҳақидаги фикрларини билдирди:

–Зомин туманида бўлиб ўтган "Халқаро бизнес-форум Жиззах– 2025" Ўзбекистон-Эрон ўртасидаги кўп қиррали шериклик ривожига янги суръат қўшишига ишончим комил.

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан хорижий инвесторларга яратиб берилган имкониятлар туфайли Ўзбекистон ҳудудларида қурилиш асбоб-ускуналарини ишлаб чиқариш бўйича қатор лойиҳаларни амалга оширяпмиз.

Зомин туманида бўлиб ўтган бизнес-форум доирасида ҳам ҳамкорлар билан танишиб, улар билан шерикликда янги инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишни келишиб олдик.

Аминманки, ушбу форум икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий ва туризм каби муҳим устувор соҳаларда ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишда муҳим омил бўлади.

Ушбу бизнес-форум юқори савияда ташкил этилгани ва Зомин туманининг бетакрор табиати бизга жуда ёқди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш