Герд Мюллер: Ўзбекистон саноатни барқарор ривожлантиришга ва минтақавий иқтисодий ҳамкорликни жадаллаштиришга қатъий содиқ
Октябрь 22, 2025. 12:20 • 2 дақ
• 178
ВЕНА, 22 октябрь. /"Дунё" АА/. БМТнинг саноатни ривожлантириш бўйича ташкилоти (UNIDO) бош директори Герд Мюллер "Дунё" АА учун интервьюсида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясидаги маърузасида илгари сурилган ташаббуслар ҳақидаги фикрларини билдирди:

– Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясида илгари сурган UNIDO билан саноатда "яшил" технологиялар минтақавий хабини ташкил этиш ташаббуси эътирофга лойиқ.
Мамлакатимиз етакчисининг мазкур таклифи Ўзбекистон саноатни барқарор ривожлантиришга ҳамда минтақавий иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга қатъий содиқлигини намоён этди.
Бундай минтақавий Марказ инновациялар учун янги имкониятлар яратади ва Марказий Осиё давлатлари олдида турган кўплаб масалаларни ҳал этишга, уларнинг ечимлари бўйича қўшма чора-тадбирлар ишлаб чиқишга ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Ўзбекистон ўттиз йилдан зиёд вақт мобайнида UNIDO билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Ҳозирда экосаноат парклари лойиҳамиз орқали биз Ўзбекистондаги саноат зоналари ва корхоналарга тоза ишлаб чиқариш усулларини қўллаш, энергия самарадорлигини ошириш ва айланма иқтисодиётни жорий этишга ёрдам бериб келмоқдамиз.
Ишончим комил, мамлакатингизнинг тўқимачилик ва тикувчилик саноатини модернизация қилиш лойиҳамиз маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини оширади, шу билан бирга уларнинг минтақавий ва жаҳон бозорларига чиқиш имкониятларини оширади.
UNIDO Марказий Осиё, хусусан Ўзбекистоннинг муҳим ҳамкори сифатида "яшил", барқарор ва фаровон келажакни барпо этишда ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшишга тайёр.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон–Япония: стратегик шериклик чегаралари кенгаймоқда
Ўзбекистон–Парагвай: қитʼалар ва океанлар орқали мулоқот
Янги Ўзбекистон: конституциявий ислоҳотлардан – конституциявий барқарорлик сари