Logo

Москвадан муносабат: Транскаспий халқаро транспорт йўналиши контекстида Болгария билан ҳамкорлик Ўзбекистон учун муҳим аҳамиятга эга

Июнь 12, 2025. 15:34 • 50 сония

37
Москвадан муносабат: Транскаспий халқаро транспорт йўналиши контекстида Болгария билан ҳамкорлик Ўзбекистон учун муҳим аҳамиятга эга

МОСКВА, 12 июнь. /"Дунё" АА/. Россия давлат гуманитар университетининг халқаро муносабатлар кафедраси доценти Юрий Сигов "Дунё" АА учун интервьюсида Болгария Президенти Румен Радевнинг 9-11 июнь кунлари Ўзбекистонга амалга оширган ташриф ҳақидаги фикрларини билдирди:

– Ушбу ташриф Тошкент ва София ўртасидаги алоқаларни олий даражада қўллаб-қувватлашни жадаллаштириш ҳамда Европа Иттифоқи раҳбариятининг Марказий Осиё минтақасида иштирокини кенгайтириш бўйича умумий ташаббусининг давоми бўлди.

Ўзбекистон Болгарияни Европа Иттифоқидаги фойдали ҳамкор мамлакатлардан бири деб билади. Айниқса Қора денгизда Болгария портларининг мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда.

Бугунги кунда Ўзбекистонда Болгария инвесторлари иштирокидаги 30 та, жумладан, тўлиқ болгар капитали иштирокидаги тўртта корхона фаолият юритмоқда.

Словакия билан муносабатлардаги каби София билан ҳамкорлик Ўзбекистонни Қозоғистон, Озарбайжон ва Грузия ҳудуди орқали Қора денгиз портлари билан боғлаши мумкин бўлган Транскаспий халқаро транспорт йўналиши контекстида Ўзбекистон учун муҳим аҳамиятга эга. Ривожланган транспорт инфратузилмаси билан Болгария Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасида транзит йўлаги бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш