Logo

"Uzbekistan Airways" Покистон ва Ҳиндистон чегараси яқинидаги ҳаво ҳудудидан фойдаланишга вақтинча чекловлар жорий этди

Май 12, 2025. 13:07 • 44 сония

57
"Uzbekistan Airways" Покистон ва Ҳиндистон чегараси яқинидаги ҳаво ҳудудидан фойдаланишга вақтинча чекловлар жорий этди

ТОШКЕНТ, 12 май. "Дунё" АА/. "Uzbekistan Airways" авиакомпанияси Покистон ва Ҳиндистон чегараси яқинидаги ҳаво ҳудудидан фойдаланишга вақтинчалик чекловлар жорий этилгани муносабати билан парвоз жадвалидаги мажбурий ўзгаришлар ҳақида ўзининг telegram-каналида маълумот берди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Авиакомпания маълумотига кўра, ушбу ўзгаришлар Тошкентдан Деҳли, Мумбай, Лахор, Бангкок, Куала-Лумпур, Пхукет шаҳарлари йўналишларига, шунингдек, ушбу шаҳарлардан Тошкентга қайтиш рейсларига тааллуқлидир.

Мазкур вазият сабабли айрим парвозлар белгиланган вақтдан ўртача 1,5 соатга ёки ундан кўпроққа чўзилиши мумкин. Авиакомпания йўловчиларнинг тушуниши ва сабр-тоқатини сўраб, уларнинг қулайлиги учун барча зарур чораларни кўраётганини таъкидлади.

Агар рейс бекор қилинса, йўловчиларга жаримасиз тарзда яқин саналарга қайта бронь қилиш (жаримасиз) имконияти ёки авиабилет учун тўланган суммани тўлиқ қайтариб олиш ҳуқуқи тақдим этилади.

"Йўловчилар, экипаж аъзолари ва ҳаво кемалари хавфсизлигини таъминлаш бизнинг мутлақ устувор вазифамиздир", – дейилган хабарда.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш