Ашхободдан муносабат: Италия Бош вазирининг Ўзбекистонга ташрифи ўз вақтида ва аниқликка эга муҳим воқеадир
Июнь 01, 2025. 10:55 • 2 дақ
• 50
АШХОБОД, 1 июнь. /"Дунё" АА/. "News Central Asia" ахборот агентлиги бош муҳаррири Тарик Саиди "Дунё" АА учун интервьюсида Италия Бош вазири Жоржа Мелонининг 28-29 май кунлари Ўзбекистонга буюрган ташрифи ҳақидаги фикрларини билдирди:

Италия Бош вазири Жоржа Мелони 2025 йил 28-29 май кунлари Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ўз вақтида бўлиб ўтгани билан ажралиб турадиган муҳим воқеа бўлди.
"Ўзбекистон ва Италия: цивилизациялар мулоқоти" кўргазмаси ташрифга тайёргарликнинг муҳим қисми бўлди. Президент Шавкат Мирзиёев ва Бош вазир Жоржа Мелони кўргазмани биргаликда томоша қилдилар.
Мазкур ноёб экспозиция икки давлат ўртасидаги чуқур тарихий, илмий ва маданий алоқаларга бағишланди. У "Рим ва Кушон империяларининг савдо муносабатлари", "Биринчи Уйғониш даври", "Марко Поло", "Амир Темур", "Мирзо Улуғбек" ва "Заҳириддин Муҳаммад Бобур", "XIX асрда Ўзбекистондаги италияликлар", "Иккинчи жаҳон урушида ўзбекистонликларнинг Италияни озод қилишга қўшган ҳиссаси", "Ўзбекистон ва Италия: маданий меросни асраш" каби 9 та мавзули бўлимдан ташкил топган.
"Ўзбекистон ва Италия: цивилизациялар мулоқоти" кўргазмаси Ўзбекистоннинг жуда нозик дипломатиясининг ёрқин намунасидир.
Ўзбекистон–Италия музокаралари якунлари бўйича Халқаро конгресс марказида Самарқанд шаҳридаги кўчалардан бирига Рим шаҳри номини бериш маросими бўлиб ўтди.
Олий даражадаги музокаралар якунлари бўйича икки давлат раҳбарлари Стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш тўғрисидаги қўшма декларацияни маъқулладилар ва қатор ҳужжатларни имзолаш маросимида иштирок этдилар.
Бош вазир Жоржа Мелони ташрифининг Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил 7-9 июнь кунлари Италияга қилган ташрифи якунларига асосланади, ўшанда қиймати 9 миллиард евродан ортиқ икки томонлама шартномалар имзоланган эди.
Қозоғистонда бўлиб ўтадиган "Италия-Марказий Осиё" саммити олдидан амалга оширилаётган ушбу ташриф, албатта, муҳим воқеадир.
Асосийси узоқ муддатли, ўзаро манфаатли ҳамкорликка эришишнинг ягона йўли уни тенглик ва ўзаро ҳурмат асосида қуришдир.
Марказий Осиё барчани қучоқ очиб кутиб оладиган меҳмондўст халқларга эга минтақадир.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Кенжи Ҳирата: Япония–Ўзбекистон муносабатлари янги босқичга қадам қўймоқда
Ўзбекистон–Япония: стратегик шериклик чегаралари кенгаймоқда
Ўзбекистон–Парагвай: қитʼалар ва океанлар орқали мулоқот