Душанбедан муносабат: Ўзбекистон ЕОИИ билан ҳамкорликни кенгайтиришнинг янги ёндашувларини таклиф этмоқда
Июнь 01, 2026. 15:25 • 2 дақ
• 51
ДУШАНБЕ, 1 июнь. / “Дунё” АА/. Тожикистон Миллий фанлар академияси Фалсафа, сиёсатшунослик ва ҳуқуқ институти илмий ходими Виктор Ким “Дунё” ААга Ўзбекистон Президентининг 29 май куни кузатувчи давлат раҳбари мақомида Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштироки хусусида фикр билдирди:
– Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 29 май куни Остона шаҳрида бўлиб ўтган Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида кузатувчи давлат раҳбари мақомида иштирок этиши, кутилганидек, ЕОИИ билан ҳамкорликни кенгайтиришга доир янги ёндашувларни илгари сурди.
Ўзбекистон раҳбари ўз нутқида Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан ҳамкорлигини ривожлантириш устувор йўналишларини белгилаб берувчи бешта амалий қадамни баён қилди.
Агар, аввал ЕОИИ сиёсати унинг аъзолиги қандай афзалликлар бериши мумкинлигини кўрсатишга қаратилган бўлса, бугун Ўзбекистон ўз мисолида ЕОИИ билан ҳамкорликни кенгайтиришга нисбатан мутлақо янги ёндашувни намоён этмоқда. Яъни, бошқа давлатларни ЕОИИ билан ҳамкорликни кенгайтиришга жалб этиши мумкин бўлган шарт-шароитларга эътибор қаратиш зарурлигини кўрсатмоқда.
Ўзбекистон ва ЕОИИ ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш устуворликларини белгилаб берувчи мазкур бешта амалий қадам қуйидагилардан иборат.
Аввало, дунёдаги рақамли тараққиёт суръатларини ҳисобга олган ҳолда тўсиқларсиз савдони таъминлайдиган ягона рақамли маконни шакллантириш лозим. Шу билан бирга, амалда ўз самарасини исботлаган саноат кооперацияси тажрибасига янги туртки бериш керак. “Яшил” иқтисодиёт соҳасидаги замонавий тенденцияларни инобатга олиш ҳамда миллий электрон бандлик хизматларини ўзаро уйғунлаштириш орқали ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш зарур. Шунингдек, самарали тескари алоқани таъминлаш мақсадида ЕОИИ давлатлари “Марказий Осиё туристик ҳалқаси” туристик йўналишини биргаликда илгари суришга қизиқиш билдириши лозим.
Фикримча, ЕОИИ томон ташланган ушбу бешта амалий қадам ЕОИИ билан ҳамкорликни кенгайтиришга нисбатан янгича қарашни ифода этади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид

Мадриддан муносабат: Ўзбекистон Евроосиёда иқтисодий ҳамкорликнинг янги архитектурасини шакллантиришда фаол ҳаракат қилмоқда



