Logo

Эрондан муносабат: Ўзбекистон Президентининг ташаббуслари ШҲТ доирасидаги асосий вазифаларга айланиши керак

Сентябрь 04, 2025. 16:50 • 2 дақ

46
Эрондан муносабат: Ўзбекистон Президентининг ташаббуслари ШҲТ доирасидаги асосий вазифаларга айланиши керак

ТЕҲРОН, 4 сентябрь. /"Дунё" АА/. Халқаро муносабатлар ва Марказий Осиё минтақаси бўйича эксперт Омид Раҳимий (Эрон) "Дунё" АА учун интервьюсида Президент Шавкат Мирзиёевнинг 31 август – 1 сентябрь кунлари Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитидаги иштироки тўғрисидаги фикрларини баён қилди:

– Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 1 сентябрь куни бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитидаги нутқи билан танишар эканман, давлатингиз раҳбарининг ШҲТни янада ривожлантиришга қаратилган ғоят муҳим ташаббусларига алоҳида эътибор қаратдим.

Халқаро сиёсий ва иқтисодий вазият ўзгариб бораётган ҳозирги шароитда Ўзбекистон Президентининг ташаббуслари ўз вақтида ва ШҲТ доирасидаги асосий вазифаларга айланиши керак.

Ўзбекистон минтақа учун муҳим ташаббуслари билан икки асосий мақсадни кўзлаган. Улар иқтисодий хавфсизлик имкониятларини кенгайтиришни назарда тутади.

Ўзбекистон Президенти, халқаро муносабатлар тизимидаги туб ўзгаришлар, геосиёсий кескинлик ва можаролар авж олгани, глобал барқарорлик ҳамда барқарор ривожланиш учун янги хавф ва таҳдидлар юзага келгани, экология, озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлиги соҳасидаги муаммолар кучайиб бораётганини қайд этди.

У, шунингдек, ШҲТни изчил кенгайтириш, унинг мулоқот бўйича шериклари таркибига янги аъзоларни, жумладан, бошқа минтақа давлатларини қўшиш зарурлигини, бу ташкилотни "Глобал Жануб" мамлакатлари билан ҳамкорлик платформасига айлантиришга ёрдам беришини таъкидлади.

Ўзбекистон Президентининг тинчлик ва барқарорликни таъминлаш йўлида минтақавий интеграция, барқарор тараққиётга эришиш бўйича мақсадларни белгилаш каби муҳим глобал муаммоларга оид қарашлари Ўзбекистонни минтақанинг етакчи давлатига айлантирди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш