Logo

Хитойдан муносабат: Италиянинг Ўзбекистонга қизиқиши стратегик шериклик характерига эга

Май 31, 2025. 00:50 • 2 дақ

51
Хитойдан муносабат: Италиянинг Ўзбекистонга қизиқиши стратегик шериклик характерига эга

ШАНХАЙ, 31 май. /"Дунё" АА/. Шанхай глобал бошқарув ва минтақавий тадқиқотлар академияси директори Ян Чэн (Хитой) "Дунё" АА учун интервьюсида Италия Бош вазири Жоржа Мелонининг 28-29 май кунлари Ўзбекистонга буюрган ташрифи ҳақидаги фикрларини билдирди.

– Италия Бош вазирининг Ўзбекистонга ташриф Европа Иттифоқининг Марказий Осиёдаги сиёсий ва иқтисодий иштирокини кучайтириш йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда. Европа Иттифоқининг етакчи давлатларидан бири раҳбарининг Самарқандга ташрифи Ўзбекистонга минтақадаги асосий ҳамкор сифатида халқаро қизиқиш ортиб бораётганини таъкидлаб, унинг ишончли ва мустақил иштирокчи сифатидаги мақомини тасдиқлайди.

Ташриф мазмуни, жумладан, инвестиция, "яшил" энергетика, саноат кооперацияси, маданият ва таълим соҳаларидаги келишувларнинг имзоланиши ислоҳотчи Ўзбекистоннинг барқарорлиги ва очиқлигини акс эттирувчи ижобий сигналдир. Расмий Тошкентнинг Европа йўналиши Хитой билан стратегик шерикликни тўлдирадиган, унинг ўрнини босмайдиган кўп векторли сиёсатга содиқлигини алоҳида таъкидлаш лозим.

Шунингдек, Италия томонининг иқтисодий прагматизми ҳам алоҳида эътиборга лойиқ бўлиб, Италиянинг Ўзбекистонга қизиқиши стратегик шериклик характерига эга эканлигини таъкидлайди. Ушбу ташриф ЕИнинг минтақа билан ҳамкорликни анъанавий Евроатлантика таъсиридан ташқарида, айниқса, Евроосиё инфратузилмаси, энергетика ва логистика ресурслари учун ўсиб бораётган глобал рақобат шароитида чуқурлаштиришга қаратилган кенгроқ сиёсатининг бир қисмидир.

Ўзбекистоннинг ЕИ, жумладан, Италия билан кенгайган ҳамкорлиги йирик Евроосиё лойиҳалари доирасида Хитой ва Европа манфаатлари мутаносиб бўлиши мумкин бўлган уч томонлама ҳамкорлик имкониятларини очиб беради.

Умуман олганда, Италия Бош вазирининг ташрифи Ўзбекистоннинг минтақавий сиёсат ва жаҳон иқтисодиётидаги роли ортиб бораётганининг табиий натижаси сифатида баҳоланмоқда. Бу кўп томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга ҳисса қўшади. Расмий Тошкентнинг геосиёсий салмоғини оширади ҳамда Хитой, Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида, айниқса, барқарор ривожланиш, технология ва логистика соҳаларида қўшма ташаббуслар учун қўшимча ўсиш нуқталарини яратиши мумкин.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш